"Нега магистратурага мутахассислик фанларидан имтиҳонларни ОТМларнинг ўзи ўтказмоқда?” Эътирозларга вазир жавоб берди (видео)
Шу кунларда аҳоли томонидан Олий таълим муасссаларига кириш имтиҳонлари билан боғлиқ эътир...
Шу кунларда аҳоли томонидан Олий таълим муасссаларига кириш имтиҳонлари билан боғлиқ эътирозлар кўпаймоқда. Айниқса, магистратурага имтиҳон топширадиган талабалар учун қабул жараёнларини ўтказиш тартиби турли саволларни келтириб чиқармоқда. “Нима учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни Олий таълим муассаларининг ўзи ўтказмоқда?” “Турдош ва мос бўлмаган мутахассисликларга бу йил нега ҳужжат топшириб бўлмайди?” Мунозараларга сабаб бўлаётган мазкур саволларга Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов жавоб берди:
"Шу кунларда халқимиз орасида энг кўп муҳокамага сабаб бўлаётган масалалардан бири — бу Олий таълим муассаларига қабул жараёни. Айтиб ўтиш жоизки, бу йилги жараёнларда талайгина янгиликлар бор. Хусусан , аҳоли орасида “Нима учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни Олий таълим муассаларининг ўзи ўтказмоқда?”деган савол туғилмоқда. Аслида бу амалиёт бугунгача ҳам мавжуд эди. Чет тилларидан имтиҳон Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. Кейинги йиллардан эса чет тилидан махсус сертификатга эга бўлмаганлар магистратурага қабул қилинмайди. Аммо мутахасссислик фанлари бўйича саволномаларни ДТМга етказиб бериш учун катта вақт талаб этилади. Айнан шунинг учун бу жараённи ОТМларнинг ўзлари ташкиллаштирмоқда.
Навбатдаги масалага келадиган бўлсак, “Турдош ва мос бўлмаган мутахассисликларга бу йил нега ҳужжат топшириб бўлмайди?” Ўтган 2 ўқув йилида бу амалиётни қўлладик. Лекин ютуқлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам кузатилди. Биринчи масала — дисертация ёқлашда муаммолар кузатилди. Яъни тарих йўналишида ўқиган талаба математикадан жавоб беришда фундаментал билимларни яхши эгалламаганлиги муаммо бўлди. Иккинчи масала эса, маъулмки, кўпчилик магистратурага топширганлар кейинчалик ОТМларда ўқитувчи бўлиб фаолият ютитади. 2та мутахассисликда ўқиб, саводсиз бўлиб қолмаслиги учун бу тўғри танлов деб биламан. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу коррупцион ҳолатларни кўпайтирди. Ва бу қилган қароримиз, яъни тартибни ўзгартирганимиз коррупцияга барҳам берди десак адашмаймиз", - дея изоҳ берди вазир.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.
Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.