АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг Япониядаги янги элчиси тайинланди

'Ўзбекистоннинг Япониядаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарори билан Мухсинхужа Турсунхужаевич Абдурахмонов Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

М.Абдурахмонов 1974 йил Фарғона вилоятида туғилган.

Чико шаҳридаги Калифорния давлат университети (АҚШ) ва Отару коммерция университети (Япония) битирувчиси.

2004-2008 йилларда Хоккайдо университетида докторлик диссертацияни ҳимоя қилган.

2004-2006 йилларда «Coca Cola Ichimligi O’zbekiston» компаниясида менежер лавозимида ишлаган.

2008-2018 йилларда «MTRUSTCo. Ltd» (Япония) бош директори.

2018-2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи.

2021 йилдан Элчи лавозимига тайинлангунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи.

Рус, тожик, инглиз, япон ва араб тилларини билади.

Оилали. Тўрт нафар фарзанди бор.

Бошқа янгиликлар