1

Танзила Нарбаева Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашди

СИЁСАТ 09.07.2021, 18:00
Теглар: Олий Мажлис Сенати
Танзила Нарбаева Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашди

2021 йил 9 июлда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси О. Мальгиновни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг самарали фаолиятини, иккала мамлакат парламентларининг олий даражада савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳаларда эришган келишувларни амалиётга татбиқ этиш бўйича ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда минтақалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

О.Мальгинов Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаётган демократик ислоҳотлар ва ўзгаришларни, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги жадал сурътларда юз бераётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади.

Шарҳлар

Бизнес-омбудсманнинг ваколатлари кенгайтирилмоқда

16.12.2021, 09:56

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш институти такомиллаштирилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон...
Сенат Тошкентда журналистнинг таҳдидга учрагани ҳақидаги хабарга муносабат берди

11.09.2021, 18:37

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни “Qalampir.uz” веб-сайти жамоаси томонидан Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 2-мавзеда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ тадбиркорлар мурожаатини ўрганиш мақсадида борилган вақтда,...
Сергели тумани “Ўзгариш” маҳалласидаги экологик ҳолат Сенат томонидан назоратга олинди

11.05.2021, 16:38

Интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда “Сергелидагилар қачон тоза ҳаводан нафас олади?” сарлавҳали хабар кенг тарқалган эди. Ушбу ҳолат Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология...
Ҳазорасп туманида тўртта фермер хўжалиги ерлари эгаларига қайтариб берилди

05.05.2021, 18:13

Ҳазорасп туманида «Садоқат Сарвара» фермер хўжалиги раҳбари Қ. Ганжаев, «Азиза Чаросхон» фермер хўжалиги раҳбари Д. Хусинов, «Шерзод Аминбой Алишер Азизбек» фермер хўжалиги раҳбари Ш. Саидназаров,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1