АсосийЖАМИЯТ

Хоразмда "самосуд" қилинган 22 ёшли аёл ишини Сенат ўрганмоқда

Аввалроқ, Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 22 ёшли аёл опа-сингил томонидан «самосуд» қилинга...

'Хоразмда "самосуд" қилинган 22 ёшли аёл ишини Сенат ўрганмоқда'ning rasmi

Аввалроқ, Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 22 ёшли аёл опа-сингил томонидан «самосуд» қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу ҳолат Олий Мажлис сенати томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати маълум қилди:

Жанжал оқибатида тан жароҳати олган М.О. Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Урганч филиалига мурожаат қилган. Ходиса Урганч шахри бўйича ИИО ФМБнинг шакл-2 китобидан 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар