Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 15–16 июль санасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташаббуси билан “Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзуси остида халқаро конфенция бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтадиган мазкур конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ахборот хизмати хабар берди.
Шунингдек, конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молиявий институт ва компаниялар, етакчи илмий-тадқиқот ва таҳлилий марказларнинг раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.






