9 июлда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 128992 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 95915 нафарни,
2-босқич эмланганлар 18026 нафарни,
3-босқич эмланганлар 15051 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 4743886 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 2865022 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 1405074 нафарни,
3-босқич эмланганлар 473790 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 887322 нафарни ташкил қилмоқда.
9 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Фарғона вилояти (23747 доза),
Наманган вилояти (18009 доза),
Андижон вилояти (12873 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Наманган вилоятида 592245 доза,
Фарғона вилоятида 583639 доза,
Андижон вилоятида 543985 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.