Шоимова Лола Беркиновна - Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё тумани бўлинмаси раҳбари лавозимига тайинланди.
Лола Шоимова 1969 йилнинг 6 декабрида Сирдарё туманида туғилган. 1992 йилда Гулистон Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тугатган.
У дастлаб ички ишлар тизимида ўз меҳнат фаолиятини бошлаган. 2012-2016 йилларда ИД “Давр-Пресс” муҳаррири , 2016-2017 йилларда “Даракчи уз” сайти таржимони, 2017-2019 йилларда “Sevimli” телеканали муҳаррири, 2020-2021 йилларда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаши бадиий матн муҳаррири, 2021 йил 4 февралдан “Суғдиёна” газетаси бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.