1

Тошкентда «Captiva» ҳайдовчиси дўконда ўғрилик содир этди

ЖИНОЯТ 10.07.2021, 13:17
Тошкентда «Captiva» ҳайдовчиси дўконда ўғрилик содир этди

Ижтимоий тармоқларда аёл ва эркак кишининг дўконда ўғрилик содир этаётганлиги акс этган видеотасвир тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ ўрганиш олиб борди ва қуйидагиларни маълум қилди.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББга ариза келиб тушмаган. Шунга қарамасдан, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари видеотасвирни ўрганиб, автомобиль рақами орқали ҳайдовчини ва автомобиль эгасини шахсини аниқлашди. 

«Captiva» (давлат рақами 01 D 080 NA) русумли автомобиль 30 ёшли Азиза Д.га тегишли, лекин кўпинча транспорт воситасини ишончнома орқали  унинг акаси 41 ёшли Анвар Д. бошқаради. Ушбу фуқаро топилиб, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББга чақиртирилди. Анварнинг сўзига кўра, ҳолат 2021 йил 26 июнь куни тахминан соат 21.00 ларда, Тошкент вилояти Тошкент тумани Равнақ кўчасида содир бўлган.

Дўкон эгаси Тошкент вилояти ИИББга ариза билан мурожаат қилиб, ҳақиқатдан ҳам ўғирлик юз берганлигини тасдиқлаган ва 225.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлигини маъум қилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1