1

Тошкентда 731 нафар боланинг туғилганлик гувоҳномаси қайд этилмай қолган

ЖАМИЯТ 10.07.2021, 18:39
Теглар: гувоҳнома
Тошкентда 731 нафар боланинг туғилганлик гувоҳномаси қайд этилмай қолган

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди, 2019 йилда Тошкент вилоятида 1 минг 256 та туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари муддати ўтказиб қайд этилган. 2020 йилда эса бу рақам 605 тани ташкил этган. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида эса, 731 та туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари муддатдан кейин қайд этилди.

Маълум қилинишича, ҳозирда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлмаган болаларга гувоҳномани расмийлаштириш борасида мутасадди ташкилотлар кўмагига мухтожлик бор. Тахлил қилиганида, биргина Тошкент вилоятида мактаб ёшдаги 192 нафар болада туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома мавжуд эмаслиги аниқланган. ФҲДЁ бўлимларнинг саъй-ҳаракати билан мактабга борадиган 77 нафар ўғил-қиз туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган. 6 нафар боланинг ҳужжатлари фуқаролик судида, 60 нафар боланинг ҳужжатлари эса бошқа ташкилотларга (тиббиёт бўлимлари ва бошқа ташкилотлар) боғлиқ бўлгани ҳолда расмийлаштирилмай қолган.

Шарҳлар

Когонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

21.07.2021, 15:12

Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди. Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тадбирдан маълум бўлишича, , Бухоро шаҳар, Шарофбобо Ҳамроев маҳалласида яшовчи 1987...
Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага ўзгартириш киритиш мумкин бўлди

07.11.2019, 15:13

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.Йўриқномага киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1