1

Олмалиқда жанжал оқибатида 27 ёшли йигит вафот этди

ЖИНОЯТ 11.07.2021, 16:09
Теглар: Тошкент вилояти ИИББ
Олмалиқда жанжал оқибатида 27 ёшли йигит вафот этди

8 июль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган «Олмалиқ деҳқон бозори» МЧЖ ҳудудида мева ва полиз маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчилар (исмлар ўзгартирилган) ака-ука 29 ёшли Баходир ва 22 ёшли Исмоил ҳамда 1996 й.т. 25 ёшли Козимжон ўртасида, ўзаро гап талашишлари оқибатида жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Жанжал вақтида Козимжон қўли билан Баходирни урган вақтида жанжалга Исмоил (Баходирнинг укаси) қўшилган ва қўлида бўлган ошхона пичоғи билан Козимнинг кўкрак қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада, 25 ёшда бўлган Козимжон олган тан жароҳати билан Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Тошкент вилоятида 2та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

13.11.2021, 17:57

Ижтимоий тармоқда тарқалган "Damas" ва "Lacetti" иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди. Жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 18:00 ларда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, "Кангли-Х.Мақсудов"...
Тошкент вилояти ИИББ да бир қатор тайинловлар амалга оширилди

04.07.2021, 13:01

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.             ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1