Ўтган йил октябрь ойида Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Ғафур Нормуродович Саидов саломатлиги туфайли бу лавозимни тарк этди.
Бу ҳақда бугун вилоят ССБ мажлислар залида йиғилган тизим раҳбарларига Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари М. Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғини ўқиб бериб, расман маълум қилди.
Буйруққа асосан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Аскар Солиевич Баҳронов тайинланган.
Халқ депутатлари вилоят кенгашининг депутати Ғафур Нормуродович Саидов 2021 йил 8 июлдан эътиборан Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Бухоро филиалининг директори вазифасига тайинланган. Эслатиб ўтамиз, бу лавозимда у бошқарма бошлиғи вазифасига келгунга қадар ҳам ишлаб келган эди.