Хоразм вилояти Хонқа туманида 4 июль куни эркак жанжал сабаб собиқ хотинини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси туманнинг "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган.
Урганч тумани "Қайчили" маҳалласида яшовчи эркак жанжал сабаб собиқ турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдиради, сўнг хотинининг онасига ҳам жароҳат етказган. Эндиликда қотил суд ҳукмига асосан, жазога тортилади.
Мазкур мудҳиш қотиллик ҳар икки маҳалла вакиллари ва вилоят ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари масъуллари иштирокидаги мажлисда батафсил муҳокама қилинди.






