АсосийSiyosat

Афғонистон ва Покистон етакчилари Ўзбекистонга келади, шунингдек Тошкент конференциясида...

'Афғонистон ва Покистон етакчилари Ўзбекистонга келади, шунингдек Тошкент конференциясида...'ning rasmi

Бу ҳақда  президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Қайд этилишича, 15-16 июль кунлари Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон ташриф билан Ўзбекистонда бўладилар. Покистон етакчиси расмий ташриф билан, Афғонистон раҳбари эса Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида амалий ташриф билан келмоқда.

Ушбу конференция, шубҳасиз, жорий ҳафтанинг энг муҳим тадбири бўлади. Унинг ишида, аввал қайд этилганидек, Афғонистон ва Покистон Президентлари, шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сисати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррель, 20 дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчиларнинг умумий сони 600 дан ортиқ.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирокчиларга видеомурожаат йўллайди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган конференция Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Ялпи ва шўъба мажлисларида минтақавий боғлиқликни янада чуқурлаштириш имкониятлари, шу жумладан савдо ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликнинг барқарор ўсишни таъминлашдаги ўрни, маданий-гуманитар алоқаларни қайта тиклаш орқали дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги таҳдид ва хатарлар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Афғонистон ва Покистон Президентлари, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Туркия, Бангладеш, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, АҚШ Президентининг Ички хавфсизлик масалалари бўйича  маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсий идораси раҳбари Жозеп Боррель  билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар