1

Тошкентда Бутунроссия давлат кинематография институтининг филиалини ташкил этиш режалаштирилмоқда

МАДАНИЯТ 12.07.2021, 14:39
Тошкентда Бутунроссия давлат кинематография институтининг филиалини ташкил этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон кинематография агентлиги ва Россия маданият вазирлиги вакиллари ўртасида С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентда филиалини очиш масаласига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди. 

Унда Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, агентлик жамоатчилик кенгаши раис ўринбосари Ботир Базарбаев, Ижро аппарати раҳбари Элдар Юлдашев, Россия томондан Маданият вазирлиги бошқарув лойиҳаси ва таълими, динни ривожлантириш Департаменти бўлими бошлиғи Елена Байрамова, Департамент бош маслаҳатчиси Мария Санина, Маданрият вазири ўринбосари Ольга Ярилова ва бошқалар иштирок этишди.

Видеомулоқотда институт филиалини очиш, кадрлар тайёрлаш, продюсерлик, драматургия йўналишларини ташкил этиш, ўқув даврини моддий техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, молиявий харажатлар, педагоглар салоҳияти ва методик таълимни ривожлантириш каби масалалар муҳокама этилди.  

Эндиликда мунтазам равишда мулоқотлар ўтказиш, қисқа фурсат ичида Кинематография агентлиги қошида филиал очиш ва ташкилий жараёнларни тезлаштириш келишиб олинди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1