1

Россияда ўрмонзордан икки ўспириннинг жасади топилди. Улардан бири Ўзбекистонда туғилган

ДУНЁ 12.07.2021, 18:59
Теглар: Россия
Россияда ўрмонзордан икки ўспириннинг жасади топилди. Улардан бири Ўзбекистонда туғилган

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри яқинидаги Уст-Ижор қишлоғи ҳудудидаги ўрмон камаридан маҳаллий аҳоли икки ўспириннинг жасадини топди. Терговчилар уларнинг ўлимига ўз жонига қасд қилиш сабаб бўлган деб тахмин қилишмоқда. Бу ҳақда "Мегаполис" нашри хабар бермоқда. 

Хабарда айтилишича, жасадлар 10 июл куни соат 12.00 атрофида, Загородная кўчасидаги темир йўл кесишмасидан юз метр нарида топилган.

Полиция қурбонларнинг иккаласини ҳам шахсини аниқлади. Бир ойдан олдин 15 ёшга тўлган қиз Ўзбекистонда туғилган. Унинг оиласи Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтмасдан яшайди.

37 ёшли онанинг айтишича, бир кун олдин, 9 июл куни тушдан кейин қизи ундан 100 рубл сўраган ва Понтонное шаҳридаги Aлександр Товпеко кўчасидаги 8-рақамли уйдан чиқиб кетган. У ердан жасадлар топилган жойга - тахминан икки километр. Илгари қиз оилани ҳеч қачон тарк этмаган.

19 ёшли йигит ҳақида фақат унинг Санкт-Петербургга Тожикистондан келгани ва Просвешчения проспектида яшаганлиги маълум.

Ёш эр-хотиннинг ўлими иши Тергов қўмитаси ходимлари томонидан кўриб чиқилди. Улар жасадларда зўравонлик ўлимининг аломатларини топмадилар. Номаълум шахслар доирасига нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми (икки ёки ундан ортиқ шахснинг эҳтиёцизлиги туфайли ўлимга олиб келиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Даниялик сиёсатчи Россиядаги элчихона олдида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди

30.01.2023, 12:54

Даниялик сиёсатчи Расмус Палудан Россиянинг Даниядаги элчихонаси яқинида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди. Энди у буни "Чеченистон ва унинг раҳбарининг айби билан" қилганини, шунингдек, чеченистонлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1