АсосийJamiyat

Ўзбекистонда карантин чекловлари тугатиладими? Вазирлик изоҳ берди

'Ўзбекистонда карантин чекловлари тугатиладими? Вазирлик изоҳ берди'ning rasmi

Айрим ижтимоий тармоқларда яқинда Республика махсус комиссия томонидан  киритилган карантин чекловлари тугатилиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати мазкур хабарларга изоҳ берди. 

Республика махсус комиссияси томонидан бир қатор чекловлар билан бирга кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг 08:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилган эди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуни маълум қиладики, ушбу тартиблар Республика махсус комиссияси томонидан маълум бир муддат учун қабул қилинган эмас, яъни эпидемиологик вазият барқарорлашганда ушбу чекловлар бекор қилинади. Аммо ҳозирда уларга ҳеч қандай ўзгариш киритилмаган.

Агар карантин қоидаларига оид бирор ўзгариш киритилса, буни Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади. Шундай экан, юртдошларимиздан ва айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз ва тасдиқланмаган хабарлар тарқатмасликларини сўраб қоламиз.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар