Айни вақтда Туркиянинг ОАВ ва ижтимоий тармоқларида (Tik Tok ва Youtube) кенг тарқалаётган Ўзбекистондан Туркияга келин бўлиб тушган ва айни вақтда уйидан қочиб, ўғриликда айбланаётган фуқаро «Д.З.»га нисбатан қўйилаётган айбловлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинганини маълум қилинди.
Шу билан бирга, Бош консулхона томонидан мазкур ишни ўрганиб чиқиш учун адвокат жалб қилинган ва мазкур ходисага қонуний баҳо берилгандан сўнг қўшимча тарзда маълумот берилиши айтилмоқда.






