Ўзбекистонда таълим тизимини такомиллаштириш, уни янада юқори савияга олиб чиқиш, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, сўнги 5 йиллик давр мобайнида тизимда бир қатор салмоқли ислоҳотлар амалга оширилди.
Ўқитувчини жамиятда мавқеини оширишга ҳар томонлама ҳаракат қилиниши натижасида халқ таълими тизимига қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи қайтди.
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 64 892 дан 46 214 нафарга (30%га) камайди.






