Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маълум қилмоқда.
Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида кўзи ожиз спортчилар ўртасида Ўзбекистон тарихида илк бора футбол бўйича (5х5) Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда ҳар бир жамоа сафида майдонда 5 нафардан футболчилар ҳаракат қилишди. Ушбу мусобақада 10 та жамоадан иборат бўлган 100 дан ортиқ спортчилар иштирок этишди.

Қашқадарёлик футболчилар мазкур турнирда Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлишди.
Аввалроқ, қашқадарёлик футболчилар ДХХ раиси кубогини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.






