АсосийDunyo

Қозоғистонда Қурбон ҳайити онлайн ўтказилади

'Қозоғистонда Қурбон ҳайити онлайн ўтказилади'ning rasmi

2021 йилда Қурбон ҳайити ва қурбонлик маросимини нишонлаш интернет орқали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олмаота шаҳрининг бош санитария шифокори Жандарбек Бекшин  Минтақавий алоқа хизматининг матбуот анжуманида zakon.kzга  маълум қилди .

Мусулмонларнинг асосий байрами - Қурбон ҳайитини нишонлаш 20 июлга тўғри келади. Оммавий тадбирларни ўтказиш бўйича чекловлар туфайли мамлакатдаги масжидлар ёпилиши айтилмоқда, аммо Қурбон ҳайитини ўтказиш давом этади. "Мусулмонлар диний идораси қурбонлик маросимини иложи борича хавфсиз ўтказишга ҳаракат қилади"-дея таъкидланган хабарда,

 

"Ўтган йили биринчи марта Қурбон ҳайитини онлайн ўтказган эдик. Тажриба шуни кўрсатдики, Садақа ва Қурбон Шалу (қурбонлик маросими) ҳам онлайн тарзда амалга оширилиши мумкин. Садақа Қурбон-2021 веб-сайти, шунингдек, Қурбон Шалу-ни ташкил етиш учун маблаг орқали олинади. Қурбонлик қилинган ҳайвонлар Олмаота вилоятининг Карасай туманидаги махсус ажратилган  жойда сўйилади"- дейди Олмаота шаҳрининг бош санитария шифокори.

Бошқа янгиликлар