АсосийMadaniyat

Ўзбекистон санъатининг дурдона асарларига бағишланган ноёб албом чоп этилади

'Ўзбекистон санъатининг дурдона асарларига бағишланган ноёб албом чоп этилади'ning rasmi

Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти керамика, металлга бадиий ишлов бериш, бадиий тўқимачилик ва тасвирий санъатга бағишланган албомларни бирлаштирган "Ўзбекистон санъатининг дурдона асарлари" номли тўпламини тақдим этади.

Ҳар бир албомда турли музейлар ва шахсий тўпламларда сақланаётган санъат асарлари, лойиҳа архивидан танланган ажойиб фотосуратлар жамланган. Маданий мероснинг бойлиги санъатшуносларнинг аниқ ва равшан матнларида очиб берилган, мавзуларнинг ҳар бири чуқур ўрганилган, уларнинг ҳар бири учун тасвирланаётган мавзу севимли ва қадрли ҳисобланади.

Aлбом Ўзбекистон тасвирий санъати ривожланишининг асосий босқичларига бағишланган учта кенг кўламли тематик бўлимлардан иборат. У анъанавийлик ва янгиликнинг ноодатий комбинацияси билан томошабинни ҳайратга соладиган ёрқин ҳодиса сифатида намоён бўлади. Нашр хорижлик ўқувчиларга мамлакатимиздаги замонавий санъатнинг ўзига хос хусусияти тўғрисида тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради. Aлбомда сўнгги юз йил ичида яратилган, ҳозирги кунда турли музейлар ва шахсий тўпламларда сақланаётган машҳур ва номаълум рассомлик, графика ва ҳайкалтарошлик асарлари намойиш этилган.

"Ўзбекистон санъатининг дурдона асарлари" туркум албомларининг тақдимоти 2021 йил сентябр ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамиятининг 5-юбилей конгрессида бўлиб ўтади.

"Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳасининг тадқиқот ташаббуслари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган. "Eriell Group" халқаро нефть хизмати компанияси дунё миқёсида лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам бериб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар