АсосийJamiyat

Бухорода ногирон эркакнинг уйига ўғрилик қилган йигитларга қонуний жазо тайинланди

'Бухорода ногирон эркакнинг уйига ўғрилик қилган йигитларга қонуний жазо тайинланди'ning rasmi

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 29 декабрь куни ногиронлиги бор эркакнинг уйига бостириб кириб, ўғрилик қилган йигитлар суд қилинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа 28 декабрдан 29 декабрга ўтар кечаси туманнинг Шарқ маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, ғиждувонлик 24 ёшли А. ва Ш., 25 ёшли Р., 23 ёшли М. ҳамда 19 ёшли М. исмли йигитлар «бой ака» номи билан танилган ногиронлиги бор тадбиркор С.С.нинг хонадонига бостириб кирган.

Таъкидланишича, улар хонадон эгасини қўрқитиш учун пичоқ билан қуролланиб, қора рангли футболка билан ниқобланган. Мазкур босқинчиликда улар машина юкхонасида бўлган 12,5 миллион сўм пул ва икки дона телефон аппаратини олиб, йўл четида кутиб турган «Damas»да воқеа жойидан яширинган.

Бошқа янгиликлар