2021 йил 11 июль куни соат 10:30 лар чамасида Жалақудуқ тумани марказида жойлашган Деҳқон бозорда хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан ўзини шубҳали тутган “Гулистон” МФЙ, Гулистон кўчасида яшовчи 1972 й.т. муқаддам 2017 йилда Жиноят кодексининг 273-модда 2-қисми, 276-модда 2-қисмлари билан судланган ҳозирда жазо муддатини ўтаб бўлган Ғ.Қ.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда қўлида бўлган қора целлофандаги булғор қалампирлар орасида ўткир ҳидли “гашиш” жигарранг тусли сақичсимон модда гугурт қутида 2 бўлак борлиги аниқланиб, баённома орқали олинди. Бу ҳақда ИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар бермоқда.
Ушбу модда соф вазнини аниқлаш мақсадида Андижон вилояти 6-сонли дори дармон хусусий корхонаси мутахассиси томонидан тортилганда, жами оғирлиги 2.8 граммни ташкил қилди.
Ҳозирда Жиноят кодексининг 276-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.