1

Қурбон ҳайити намози ўқиладими? Расмий жавоб берилди

ЖАМИЯТ 13.07.2021, 19:24
Қурбон ҳайити намози ўқиладими? Расмий жавоб берилди

Ушбу саволга Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков жавоб берди:

"Дарҳақиқат, айни пайтда коронавирус билан боғлиқ вазият оғир бўлиб турибди. Муқаддас Ислом динимизда ҳам инсон ҳаётини асраш биринчи ўринда туради. Биз ўтган йилдан бери қанча одамнинг ушбу касалликдан вафот этганига гувоҳ бўлдик. Айни пайтда вакциналарнинг пайдо бўлгани ҳам бу бизга Аллоҳнинг иноятидир. Вакциналарнинг таркиби ҳақидаги миш-мишларга эса эътибор бериш керак эмас, тиббиёт шуни даъво деб бердими, демак бу ҳалол. Қурбон ҳайити кунига келадиган бўлсак, ҳозирда Мусулмонлар идораси томонидан 20 июль ҳайит куни деб эълон қилинди. Шунга кўра, ҳайит намозларини ўқиш бўйича тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Аввалроқ, Махсус комиссия томонидан жума намозларини очиқ ҳавода адо этиш тавсияси берилган эди. Шунга кўра, ҳайит намози ҳам барча тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда очиқ майдонларда адо этилади",- дея жавоб берди расмий.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1