1

Бугун Ўзбекистонда 37 даража иссиқ бўлади, Фарғона водийсида ёмғир ёғиши мумкин

ЖАМИЯТ 14.07.2021, 08:19
Бугун Ўзбекистонда 37 даража иссиқ бўлади, Фарғона водийсида ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 14 июль кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 33-35° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1