АсосийЖАМИЯТ

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу Фарғонага етиб келди (фото)

Куни кеча Туркия ташқи ишлар вазири Чавушоғлу Фарғонага келиши ҳақида хабар берган эдик.&n...

'Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу Фарғонага етиб келди (фото)'ning rasmi

Куни кеча Туркия ташқи ишлар вазири Чавушоғлу Фарғонага келиши ҳақида хабар берган эдик. 

Фарғона вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, Мевлют Чавушоғлу вилоятга етиб келди. 

Юқори мартабали меҳмонни Фарғона халқаро аэропортида Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, Фарғона шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев, Ўзбекистоннинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Аъзамхўжаев ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар ва бошқа расмийлар тантанали кутиб олдилар.

Ташриф режасига кўра кун давомида Туркия ташқи ишлар вазири Марғилондаги Ҳунармандлар марказини ҳама Олтиариқ туманидаги узумчилик боғларини бориб кўради, Қўқондаги Худоёрхон саройи ҳамда Жоме мажмуаси билан танишади.

Мевлют Чавушоғлу бугун кеч соатларда Фарғонага ташрифини якунлаб, эртага бошланадиган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга учиб кетади.

Бошқа янгиликлар