1

Машҳур спорт шарҳловчиси Владимир Сафаров вафот этди

ЖАМИЯТ 14.07.2021, 17:37
Теглар: Спорт
Машҳур спорт шарҳловчиси Владимир  Сафаров вафот этди

Ўзбек футболининг жонкуяр тарихчиси, машҳур спорт журналисти Владимир Ашотович Сафаров бугун, 14 июль куни 82 ёшида вафот этди. 

Владимир Сафаров 1939 йилнинг 17 январида Тошкент шаҳрида туғилган. Владимир Ашотович Ўзбекистон футболига оид кўплаб илмий, статистик ва тарихий китоблар ва “Пахтакор. Унутиб бўлмас учрашувлар...”, “Пахтакор. 40 йилга чўзилган ўйин”, “Ака-ука Ан футболи”, “Хотира қанотлари. "Пахтакор-79" авиаҳалокати ҳужжатли хроникаси”, “Ўзбек футболи афсонаси: Биродар Абдураимов”, “Ҳамид Раҳматуллаев – ўзбек Пелеси” каби машҳур асарлар муаллифи ҳисобланади. Дунёнинг турли хил нашрларида чоп этилган 3000 га яқин мақола муаллифи.

1992 йил март ойида у Геннадий Красницкий номидаги ҳужумчилар клубини ташкил этиш ташаббуси ҳамда республика матбуоти саҳифаларида Ўзбек жамоаларининг энг яхши тўпурарлари рейтингини тузиш таклифи билан футбол жамоатчилигига мурожаат қилди.

Шунингдек, ўзининг жаз клуби билан халқаро фестивалларда иштирок этган. 2000 йилда Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан йилнинг энг яхши журналисти, деб топилган эди.

Шарҳлар

Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди. У бокс бўйича жаҳон чемпионлигига эришган илк ўзбек қизи

26.04.2021, 17:54

Аввалроқ, Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -54 кг вазнли боксчи қизимиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлиб ва...
Германиянинг нуфузли спорт сайтида ўзбек тадқиқотчиси ҳақида мақола чоп этилди

27.02.2021, 22:07

Германиянинг нуфузли спорт сайти Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг енгил атлетика ихтисослиги ўқитувчиси ва мураббийи, мустақил тадқиқотчи Рашид Бурнашев ҳақида мақола чоп этди....
Тошкентда дзюдо бўйича халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади

04.11.2020, 11:35

4-24 ноябрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича бешта давлат терма жамоалари иштирокида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Ушбу йиғинда юртимиз дзюдочилари билан бирга Грузия, Франция, Қирғизистон...
​ЎЗБЕКИСТОННИНГ ФУТЗАЛ ТЕРМАСИ ГУРУҲНИ 1-ЎРИНДА ЯКУНЛАДИ

18.10.2017, 14:12

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги, 3-турида Қирғизистон футболчиларига қарши баҳс олиб борди. Эроннинг Табриз шаҳридаги Pour Sharifi спорт...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1