1

Туркия ташқи ишлар вазири: “Ўзбекистон қовунлари - дунёнинг энг ширин қовунлари”

ЖАМИЯТ 14.07.2021, 18:44
Туркия ташқи ишлар вазири: “Ўзбекистон қовунлари - дунёнинг энг ширин қовунлари”

Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли Ўзбекистонга ташрифи доирасида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида бўлди ҳамда ҳудуднинг агротуризм салоҳияти билан яқиндан танишди.

Маҳаллий қовун навларидан татиб кўрган М.Чавушўғли уларнинг таъмини юқори баҳолади.

“Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, Ўзбекистон қовунлари - дунёнинг энг ширин қовунлари!”, - деди туркиялик юқори мартабали меҳмон.

Олтиариқ туманидан сўнг Туркия ташқи ишлар вазири яқиндагина Туркий кенгаш давлатларининг туризм пойтахти дея эълон қилинган Қўқон шаҳри томон йўл олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1