1

Сардор Умурзаков қандай лавозимларни "эгаллаб турибди"? Вазирлик ахборот хизмати саволга ойдинлик киритди

ЖАМИЯТ 14.07.2021, 20:20
Сардор Умурзаков қандай лавозимларни "эгаллаб турибди"? Вазирлик ахборот хизмати саволга ойдинлик киритди

Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда ва онлайн нашрларда бир неча бор Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков гўёки қўшимча равишда эгаллаб турган лавозимлари ҳақидаги хабарлар пайдо бўлмоқда.  

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, С.Умурзаков Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимида фаолият юритади ва бошқа барча тилга олинган лавозимлар алоҳида лавозимлар ҳисобланмайди ҳамда бажариладиган вазифалар доирасида қўшимча мажбурият ва функцияларни назарда тутади.

Таъкидланишича, Тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши, ЖСТга аъзо бўлиш бўйича идоралараро комиссия ва Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси каби коллегиал органларга раҳбарлик қилиш Вазирлик ваколатига кирадиган, бироқ бошқа вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг иштирокини талаб қиладиган масалаларни ҳал қилишга имкон беради.

С.Умурзаковнинг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, АТБ “Ўзагроэкспортбанк”, “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ ва бошқа шу каби ташкилотлар Кузатув Кенгашларининг раиси даражасидаги иштироки ушбу идораларнинг энг йирик акциядори бўлган Ҳукумат вакили сифатида йилда бир неча марта ўтказиладиган учрашувлар давомида фаолиятининг натижалари ва стратегик йўналишларини муҳокама қилиш билан чегараланади, дейилади хабарда.

Умуман олганда, кўплаб мамлакатларда шаклланган амалиётга кўра, юклатилган вазифаларни энг самарали тарзда бажариш ҳамда у ёки бу масалаларни ҳал этиш доирасида турли идораларнинг самарали мувофиқлаштирувини таъминлаш мақсадида Ҳукумат аъзолари турли коллегиал органлар ва комиссиялар таркибига кирадилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1