АсосийSiyosat

Ўзбекистон Президенти Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди

'Ўзбекистон Президенти Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Вазир Ван И давлат раҳбарига ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди ва қўллаб-қувватланди, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган конференция муваффақиятли бўлишига ишонч билдирилди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, маданий-гуманитар соҳалар ва кўп қиррали ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш масалаларига эътибор қаратилиб, пандемияга қарши курашда яқиндан ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек,  Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Бошқа янгиликлар