1

Марказий сайлов комиссияси оммавий ахборот воситалари билан икки томонлама меморандум имзолади

ЖАМИЯТ 15.07.2021, 19:24
Теглар: Марказий сайлов комиссияси
Марказий сайлов комиссияси оммавий ахборот воситалари билан икки томонлама меморандум имзолади

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтиришга доир меморандум имзолади.

Унга кўра, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги, “Узрепорт” ахборот агентлиги билан жорий йилнинг октябр ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда тайёргарлик ишларининг олиб борилиши ва ўтказилишини ёритиш бўйича икки томонлама меморандумлар имзолади.

Мазкур ҳужжатда сайлов қонунчилиги нормаларига амал қилган ҳолда барча даражадаги сайлов комиссиялари фаолияти, номзодлар ва сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари ҳақидаги маълумотларни сайловчиларга ўз вақтида етказиш каби муҳим вазифалар акс этган. Тадбирда сайловларни очиқлик, ошкоралик ва транспарентлик асосида ўтказишда оммавий ахборот воситаларининг роли муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Сайлов кампанияси давомида сайловчилар барча муҳим воқеа ва янгиликлардан оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлишига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан ОAВ сайлов кампанияси даврида ташвиқот ишлари, сайлов комиссиялари фаолияти ва бошқа масалаларни кенг ёритиб бориб, аҳолининг сиёсий фаоллигини оширишда фаол бўлиши лозимлиги қайд этилди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2019 йил бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловлари кампанияси даврида телевидениеда 16 минг 738 та, радиоканалларда 6 минг 914 та, босма оммавий ахборот воситаларида 4 минг 771 та, веб-сайтларда 2 минг 278 та, телеграм каналларида 3 минг 435 га яқин, ижтимоий тармоқ саҳифаларида 6 минг 723 та, жами республика бўйича 40 минг 860 га яқин сайловга оид материаллар берилган. Бундан ташқари, 40 минг 800 дан ортиқ сиёсий партияларга оид ахборотлар, шунингдек, халқаро ОAВ орқали 100 дан ортиқ сайловга оид материаллар эълон қилинган.                             

"Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига аъзо барча телерадио каналлар муҳим сиёсий жараёнга, сайлов компаниясига пухта тайёргарлик кўрмоқда. Яқинда сайловга тайёргарлик жараёнига бағишланган конференсияда уларнинг бу йўналишдаги иш режаларини муҳокама қилдик, барчаси мукаммал даражада дейиш мумкин. Хабарингиз бор ассоциациямиз томонидан қабул қилинган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” Медиа дастуримизда 20 дан ортиқ лойиҳалар сайлов жараёнларига қаратилган. Биз ушбу лойиҳаларда асосан ёшларга эътиборни кучайтирдик. Негаки, юртимиз ёшлар мамлакати, сайловларда ёшлар  ёшларни эргаштирсин деган ғояни ўзида мужассамлаштирган 11 та лойиҳамиз иш бошлади. Ишонч билан айта оламизки, бугунги тадбирда имзоланган сайловга тайёргарлик ишларининг олиб борилиши ва ўтказилишини ёритиш бўйича икки томонлама меморандумда белгиланган вазифаларни юқори савияда уддалаймиз", - деди Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Бош директори Жалолиддин Сафоев.        

Шарҳлар

“Европа халқаро аёллар етакчилиги мукофоти” илк бор Ўзбекистон вакилига топширилди

04.09.2021, 16:08

Марказий сайлов комиссияси аъзоси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети илмий тадқиқотлар ва инновациялар бўйича проректори Гулноза Исмоилова шу йилнинг 1 сентябрь куни Брюссельдаги Ҳессен штати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1