Тошкент шаҳар ИИББ нинг маълум қилишича, жорий йилнинг март ойида Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБдан хабар келиб тушади. Унда 60 ёшли Нозли У. таниши 38 ёшли Абдуманноп Х. дан жами 9.000.000 сўмлик 1.000 килограмм новвот махсулотларини олиб, бир кун муддат ичида пулларини беришини ваъда қилади.
Аммо берган ваъдасини бажармай новвотни сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этаётганлиги айтилмоқда.






