Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий боғлиқлиги бўйича халқаро конференция дастури доирасида Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинни қабул қилди.
Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин давлатимиз раҳбари Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг биродарлик саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда қабул қилинган “йўл харитаси” асосида иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги устувор лойиҳаларни ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар – Афғонистондаги вазият ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитларига тайёргарлик кўриб чиқилди.