АсосийЖАМИЯТ

Туркия Ташқи ишлар вазири Қўқон университети фахрий меҳмонлар китобига нималар ёзган эди?

Жорий йил 14 февраль куни Фарғона вилоятига келган Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушо...

'Туркия Ташқи ишлар вазири Қўқон университети фахрий меҳмонлар китобига нималар ёзган эди?'ning rasmi

Жорий йил 14 февраль куни Фарғона вилоятига келган Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу Қўқон университетига ҳам ташриф буюрган эди.

Чавушоғлу университетда бўлган чоғида олийгоҳнинг фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирганди. Бугун юқори мартабали меҳмон ушбу китобга нималар ёзгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

“Тарихий Қўқон шаҳрининг номини ўзида мужассам қилган ушбу ажойиб илм даргоҳида ҳамда қадим тамаддун макони бўлган ота ватан тупроқларида бўлиб турганимдан буюк ҳаяжон ва бахтиёрлик ҳис этмоқдаман.

Анъаналар ҳамда келажак ўртасида кўприк қураётган Қўқон университетининг ҳурматли профессор-ўқитувчилари ва бу ерда таълим олаётган ёшларимизга муваффақиятлар тилайман.

Ўзбекистонлик қардошларимизнинг муваффақиятлари бизга ифтихор бағишлайди. Бу университет ҳам Ўзбекистонни танитадиган катта муваффақиятларга эришишини тилаб қоламан", -дея ёзиб қолдирган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу.

    Бошқа янгиликлар