АсосийЖАМИЯТ

Чорвоқдаги яна иккита зона ауционга қўйилди

Иккала лот учун ҳам бир хил шарт қўйилган — янги эгаси у ерда 50 кишига мўлжалланган меҳмо...

'Чорвоқдаги яна иккита зона ауционга қўйилди'ning rasmi

Иккала лот учун ҳам бир хил шарт қўйилган — янги эгаси у ерда 50 кишига мўлжалланган меҳмонхона ва дам олиш зонаси ташкил этиши керак. Бу ҳақда Spot маълум қилди.

Чорвоқ яқинидаги давлатга тегишли бўлган объектлар сотувга қўйилмоқда.

Aсосан, бу турли бўлимлар, илмий институтлар ва компанияларга бириктирилган дам олиш жойлари ҳисобланади.

Хусусийлаштириш орқали давлат идоралар мувозанатини юмшатишни, унинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришни ва хусусий секторга сотиш орқали бўлса ҳам ушбу обектларнинг ишлашини тиклашни истайди.

Куни кеча яна иккита дам олиш зонаси ким ошди савдосига қўйилди.

Тиббиёт академиясининг собиқ дам олиш зонаси

Ер участкасининг умумий майдони 2 гектар, бино ва иншоотлар ҳудуди — 640,3 квадрат метрни ташкил этади. Электр ва сув бор.

Янги эгаси 24 ой ичида бу жойда 50 хонали меҳмонхона ҳамда дам олиш зонасини ташкил қилиши керак.

Лотнинг бошланғич нархи — 3,6 млрд сўм. Aризалар 14-августгача қабул қилинади, ауцион 16-августда бўлиб ўтади.

Рангли металлар институтининг бинолари ва дам олиш ҳудуди

Ер участкасининг умумий майдони 2,6 гектар, бино ва иншоотлар ҳудуди — 899,8 квадрат метрни ташкил этади. Электр ва сув бор.

Янги эгаси 24 ой ичида бу жойда 50 хонали меҳмонхона ҳамда дам олиш зонасини ташкил қилиши керак.

Лотнинг бошланғич нархи — 4,5 млрд сўм. Aризалар 14-августгача қабул қилинади, ауцион 16-августда бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар