Куни кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисда Қонунчилик палатаси спикери Н.Исмоилов қуйи палата депутатлари орасида коронавирусга қарши вакцина олганлар ва олмаганлар сонини очиқлади.
"Айни пайтда ушбу инфекцияга қарши курашда энг самарали тадбирлардан бири "эмлаш" эканлигини, бундан бошқа чора йўқлигини соҳа олимлари эътироф этмоқда. Шунга қарамасдан ҳозирги кунга қадар қуйи палата депутатларининг 70 нафари ихтиёрий равишда эмланган холос. Қолган 75 нафар депутат коронавирусга қарши вакцина олмагани, шунингдек, қуйи палата девони ходимлари ўртасида эмланганлар сони камлиги ҳам салбий ҳолат албатта, дея таъкидлади Спикер.
"Аслида биз, тиббиёт ходимлари ишини кўпайтирмасдан, оиламиз, яқинларимиз, ҳамкасбларимиз ва дўстларимиз ҳаётини хавфга қўймасдан аввало, ўзимиз намуна бўлишимиз лозим. Қолаверса, коронавирусга қарши эмлаш бўйича тарғибот ташвиқот олиб боришимиз, унинг ижобий самарасини аҳолининг барча қатламларига кенг тушунтиришимиз зарур", - деди Спикер Н.Исмоилов.