Куни кеча Қозоғистон университети талабасининг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳада Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Маълум бўлиича, Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. Қозоғистон Республикаси халқлар дўстлиги университетининг 1-курс талабаси Ш.нинг ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги университетлардан бирига кўчириб бериш эвазига 15,6 млн сўм ва 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтимоқда.