1

«Diplomatic world» журналида Ўзбекистон ва бўлажак сайловларга оид мақола чоп этилади

ЖАМИЯТ 17.07.2021, 18:12
Теглар: Сайлов, Diplomatic world
«Diplomatic world» журналида Ўзбекистон ва бўлажак сайловларга оид мақола чоп этилади

Бугун Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси мурожаати асосида «Diplomatic World» журнали ижрочи директори Б.Дитрих ва «Diplomatic World Institute» маркази менежери А.Туркстра иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Кучкаров, Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси Г.Рахимова, МСК Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Б.Исмоилов ҳамда Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихона маслаҳатчиси Р.Маматовлар  иштирок этган. 

Мазкур учрашувда  Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси «Diplomatic World» раҳбарияти билан жорий йилнинг сентябрь ойида журналнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган махсус сонини нашр қилиши бўйича келишувга эришилган. Шундан келиб чиқиб, журнал вакиллари жорий йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан сайлов қонунчилиги ва амалиёти ҳақида мақола чоп этишни мақсад қилган.

Шунингдек,  сайловларга тайёргарлик давомида оммавий ахборот воситалари учун сайловни ёритиш, унда аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг иштирокини таъминлаш, сайлов комиссиялари ходимларини ўқитишга қаратилган тренингларни ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва сайловлар бўйича тажриба алмашиш мақсадида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам сўз борган.

Шарҳлар

Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Анголада президентлик сайловида Жоау Лоуренсо 51.08 фоиз, мухолифатчи Адалберто Коста Жуниор 44.05 фоиз овоз тўплади

26.08.2022, 10:19

24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилди. Маълум қилинишича, Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда...
Халқаро “Медиа-холл”: шаффофлик, холислик ва тезкорлик

15.10.2021, 19:31

Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари миллий асоссиацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ташкил этилган “Медиа холл” ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:—   14 октябр куни Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1