Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Тошкент шаҳрида 2 ҳафта давомида кечки соат 20 дан эрталаб соат 8 гача кўчада юриш тақиқланиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Антифейк каналида маълум қилинишича, бундай хабарлар асоссиз тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.






