Тошкентнинг Чилонзор туманида аёл кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан тушиб кетиб воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Дастлабки маълумотларга кўра, туманнинг «Ал-Хоразмий» маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг 9-қаватида яшаган 20 ёшли Э.О. ётоқхона деразаси очиқ жойидан эҳтиётсизлик оқибатида пастга йиқилиб, олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этгани айтилган эди.
Аммо Эъзозанинг ота-онаси воқеанинг бошқа тафсилотларини сўзлаб беришган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби ушбу видеога муносабатини эълон қилди. Унга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Суриштирув давомида видеоёзувда кўрсатилган важлар ҳам ўрганиб чиқилиши таъминланади.






