АсосийJamiyat

Дунё ҳамжамиятида бирор касаллик авж олганда оммавий эмлаш зарурияти туғилади

'Дунё ҳамжамиятида бирор касаллик авж олганда оммавий эмлаш зарурияти туғилади'ning rasmi

Бугун, 18 июль куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ юртимиздаги вакцинация жараёнларига киритилган энг сўнгги ўзгаришлар ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканалида интервью берди. 

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда эмлаш календарига мувофиқ 13 та турдаги эмлаш мавжуд. Эмлаш календарини Республика Бош санитария шифокори тасдиқлайди.  Шу асосда давлатга буюртма берилади ва давлат бу жараённи молиялаштиради.

Шунингдек, мавсумий эмлаш тури мавжуд. Бу муайян касалликнинг мавсумий авж олишидан келиб чиқиб эмланади.

Бундан ташқари, дунё ҳамжамиятида сингари эпидемик кўрсатма асосида эмлаш ҳам мавжуд. Бу бирор касаллик авж олганда оммавий эмлашни назарда тутади.

Соғломлаштириб эмлаш тури ҳам мавжудки, бунда бемор даволанганидан сўнг эмланади.

    Бошқа янгиликлар