Китоб тумани Мактабгача таълим бўлими мудири Абдуқаҳҳор Раҳимов бугун 53 ёшида вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Китоб тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари Китоб туман Кенгаши ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилди.
"Даракчи" таҳририяти ҳам марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.






