Ижтимоий тармоқларда бир йигитни тош билан "Lacetti" автомобилини уриб пачоқлаётгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ҳодиса жорий йил 18 июль куни тахминан соат 21:30 да Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида содир бўлган. Автомобилга кучи етган зўравон Қашқадарё вилоятилик 1988 йилда туғилган А.Х. бўлган. У ердан тош кўтариб 1997 йилда туғилган Жиззах вилоятилик А.А. бошқарувидаги “Lacetti” (давлат рақами 01 Х 401 ЕА) автомобилига шикаст етказган.
Мазкур факт бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.






