Ўзбекистонлик бир неча сузувчилар Токио олимпиадасидан маҳрум қилингани ҳақида хабар берган эдик. Шуни ортидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон сузиш федерацияси Президиумидан қуйидагиларни талаб қилмоқда:
- Юқоридаги вазиятни кўриб чиқиш, ўрганиш ҳамда унга ҳуқуқий баҳо бериш учун Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ва Ўзбекистон сузиш федерацияси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш;
- Халқаро сузиш федерациясидан лицензион мусобақада қайд этилган натижаларнинг нима сабабдан бекор қилингани ҳақидаги материалларни тақдим қилишини сўраш;
- Федерация бош котиби Aлишер Ғаниевни вақтинча ўз лавозимидан четлатилишини.






