Бугун АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан келган ушбу саволга қуйидагича жавоб берилди:
" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2647-сонли қарорда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини:
улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан;
чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда сотишлари белгиланган. Шунингдек, ушбу қоидалар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорида ҳам белгилаб кетилган.
Дорихоналарда нархларнинг кескин ошиб кетишида юқоридаги қоидаларнинг бузилиши аниқланганида ушбу ҳолат савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, дея баҳоланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади",






