Покистонда йўловчи автобуси ва оғир юк ташувчи транспорт воситасининг тўқнашуви натижасида камида 27 киши ҳалок бўлди ва 30 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда ARY Newsга таяниб Самарқанд вилояти ФВБ хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, воқеа мамлакат шарқидаги Панжоб провинциясида содир бўлган. Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келишган, ярадорлар яқин атрофдаги касалхонага ётқизилган.