БAA ва Саудия Aрабистонида ғайритабиий ёмғирлар кузатилмоқда. Интернет тармоғига жойлаштирилаётган видеоларда Aрабистон ярим ороли аҳолисининг транспорт воситаларида сув оқимларини қандай енгиб ўтаётгани акс этган.
Марказ ал-Aсифа об-ҳаво маълумоти портали маълумотларига кўра, бунга пайшанба куни синовдан ўтган ёмғир чақириш тизими сабаб бўлган. Дубайдаги SANAD академияси ва Буюк Британиянинг Реадинг университети олимлари осмонга учувчисиз самолётларни учиришган. Бу булутлардаги электр разрядлари ёрдамида ёғингарчиликни кучайтирган.
Синоптикларнинг хабар беришича, БAAда ёзда одатда ёмғир ёғмайди. Ўтган кузда, қишда ва баҳорда бир-икки марта озгинадан ёмғир ёғган холос. Энди эса бутун минтақада об-ҳаво ғайритабиий кучини кўрсатмоқда - ёмғир, 50 даражадаги иссиқ ҳаво ҳарорати, қумли шамоллар...





