Кеча нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи Халқаро Математика Олимпиадаси (IМO)нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Жорий йилдаги халқаро олимпиада ташкилотчиси Россия федерацияси бўлиб, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Терма жамоа таркиби билан танишинг:
1. Олимов Олимжон — Қоракўл халқаро математика мактаби, 11-синф ўқувчиси;
2. Исмоилов Дониёр — Қоракўл халқаро математика мактаби, 11-синф ўқувчиси;
3. Келдиёров Фатҳуллоҳ— Тошкент ш. С.Сирожиддинов номидаги академик лицей 2-босқич ўқувчиси
4. Набихонов Набихон — Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 23-мактаб 11-синф ўқувчиси
5. Бўриев Искандар — Тошкент ш. АФИДУМ 10-синф ўқувчиси
6. Толибов Диёрбек — Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 5-ИДУМ 11-синф ўқувчиси
Терма жамоа раҳбари: Профессор Носир Набиевич Ғаниходжаев - В.И.Романовский номидаги Математика Институти етакчи илмий ходими






