1

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентига ҳамдардлик билдирди

ЖАМИЯТ 21.07.2021, 11:38
Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга унинг синглиси Қурбонбиби Раҳмонова вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 июль куни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг синглиси Қурбонбиби Раҳмонова вафот этди. Сиёсатчининг қариндоши ўлимининг сабаблари айтилмаган. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, бу коронавирус бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1