1

«ДКнинг 6-сонли баёни билан талабаликка тавсия этилдингиз." Юрbдик техникумларга қабул юзасидан ДТМ муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 21.07.2021, 14:54
Теглар: ДТМ, Юридик техникум, 5100
«ДКнинг 6-сонли баёни билан талабаликка тавсия этилдингиз." Юрbдик техникумларга қабул юзасидан  ДТМ муносабат билдирди

Маълумки, Адлия вазирлигининг юридик техникумларига қабул Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. Аммо ҳозирги вақтда тест режимида ишлаётан сайт билан боғлиқ муаммоли вазият юзага келган. Мазкур масала юзасидан ДТМ изоҳ берди.

Хабарларга кўра, жорий йилда Адлия вазирлигининг юридик техникумларига талабгорларни онлайн рўйхатга олиш 2021 йил 1 августдан бошланади. Шу сабабли Давлат тест маркази томонидан талабгорларни онлайн рўйхатга олиш тизимини тайёр ҳолга келтириш учун texnikum.dtm.uz  сайти тест режимида ишга туширилиб, синовдан ўтказилмоқда. 

Сайт тест режимида синовдан ўтказилаётган вақтда айрим фуқаролар texnikum.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилган ва уларга тасдиқловчи код ўрнига 5100 рақамидан «ДКнинг 6-сонли баёни билан талабаликка тавсия этилдингиз» мазмунидаги СМС хабар юборилган.

Қайд этилишича, мазкур СМС хабар матни 2020 йилда фойдаланилган бўлиб, сайтни синовдан ўтказиш учун турли хабарлар юбориб, текшириб кўрилаётган пайтда ҳам фойдаланилган .

Шарҳлар

Кириш имтиҳонларида телефон ёки шпаргалка билан қўлга тушган абитуриентлар 5-7 йилгача четлаштирилиши мумкин

30.03.2022, 11:46

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ДТМ директори Мажид Каримов маълум қилди. "Кириш имтиҳонларида тартиб бузган, тақиқланган нарсалардан фойдаланган абитуриентлар тест жараёнларидан четлаштирилади. Агар четлаштириш...
Мандат бугун эълон қилинади — ДТМ

03.09.2021, 15:01

2021-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 3 сентабрь куни эълон қилинади. Бу ҳақда Давлат тест маркази...
ДТМ тест синовларининг дастлабки якунлари бўйича маълумот берди

20.08.2021, 17:48

2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан 16 августга қадар 12 кун давомида кунига 2 сменада...
Нима учун тугаган тест синовлари "Ботаника боғи" да бугун ҳам давом этмоқда? ДТМ изоҳ берди

17.08.2021, 17:49

Давлат тест маркази    "Ботаника боғи" да бугун ҳам давом этган  тест синовларига қуйидагича изоҳ берди.Унга кўра,  бўлиб ўтаётган тест синовлари Aстрахан давлат техника университетининг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1